Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Чинозлик Аҳмадбой»га нисбатан суд ҳукми ўқилади
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди чинозлик «Аҳмадбой» номи билан машҳур бўлган Аҳмаджон Турсунбоев иши бўйича якуний суд мажлисларини ўтказмоқда.
«Kun.uz» манбаси хабар беришича, шу йилнинг 16 февралида судланувчи Аҳмадбой ва унинг шерикларига сўнгги сўзни айтиш имкони берилади. 19 февраль куни эса суд ҳукми эълон қилинади.
Суд мажлислари жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида (Тошкент шаҳри, Руставели кўчаси, 93-уй) бўлиб ўтади.
«Чинозлик Аҳмадбой» номи остида халқ ўртасида танилган молиявий пирамида асосчиси Аҳмаджон Турсунбоев 2016 йил июнь ойи ўрталарида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган эди.
Ўшанда ЎзМТРКнинг бир неча телеканалларида Аҳмадбойнинг фаолиятига бағишланган «Аҳмад васвасаси» номи остида ҳужжатли фильм эфирга узатилган, кўрсатувда ашёвий далил сифатида олинган маблағлар 13 млрд. 139 млн. сўм ва 12 млн. АҚШ доллари намойиш этилганди.
У ва шериклари Жиноят Кодексининг 177-моддаси 3-қисми «а» ва «б» банди (валюта қимматликларини ноқонуний йўл билан олиш ёки сотиш), 188-моддаси (давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, жуда катта миқдорда назоратсиз даромад кўриш), 189-моддаси (Савдо қилиш ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-моддаси 2-қисми «а» ва «в» (Лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш) бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган.
Дастлабки суд мажлислари 2017 йилнинг августида бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026