Жаҳон | 07:47 / 15.02.2018
35917
2 дақиқада ўқилади

Флоридадаги мактабда содир этилган отишма оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Фото: ABC News

14 февраль кундузи Флорида штатидаги Паркленд шаҳрида (Майамидан 60 км узоқликда) жойлашган Marjory Stoneman Douglas High School мактабида отишма содир этилди. Отишма оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлган, 14 киши жароҳат олган. 

Таъкидланишича, мактабда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган 3 мингга яқин бола ўқийди. 

Полициянинг маълум қилишича, отишмани содир этишда аввал шу мактабда ўқиган, 1999 йилда туғилган 19 ёшли Николас Круз исмли кимса гумон қилинмоқда. У қўлга олинган. Мактаб ўқитувчиларидан бирининг айтишича, у ўтган йил синфдошларига таҳдид қилган. Шундан кейин унга мактаб ҳудуди бўйлаб рюкзак билан юриш тақиқланган ва охир-оқибат у мактабдан четлатилган. 

Фото: WSB Radio

Гувоҳларнинг айтишича, гумонланувчи отишмани содир этишдан аввал ёнғин сигнализациясини ишга тушириб, сўнгра саросима бошланганда, одамларни ўққа тута бошлаган.

Фото: CBS
Фото: CBS

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи AR-15 яримавтоматик милтиғига ўхшаш қуролдан фойдаланган.

Мактабни ҳафта охиригича ёпишга қарор қилинган. 

Фото: ABC News

АҚШ президенти Дональд Трамп бўлиб ўтган ҳодисани Флорида губернатори Рик Скотт билан муҳокама қилган ҳамда ўз ёрдамини таклиф қилган. Трамп, шунингдек, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар оилаларига ҳамдардлик билдирган.    

Маълум қилинишича, Паркленд аҳолиси 31 минг кишидан иборат бўлиб, 2016 йилда Флоридадаги энг хавфсиз шаҳар деб топилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти