Жамият | 08:54 / 15.02.2018
24376
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда коллеж ўқувчисининг жасади топилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиятош туманида Ш.Рашидов кўчаси 16-уйда яшаган, касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, А.С.нинг бошида жароҳатлари билан жасади уйидан топилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни А.С.нинг бирга яшовчи қариндоши, 1988 йилда туғилган Т.Б. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид