Жаҳон | 08:29 / 15.02.2018
17951
1 дақиқада ўқилади

Мексикада 50 дан кўпроқ дельфин ўзини қирғоққа отди

Фото: Reuters

Жанубий Пастки Калифорния штатида 54 дельфин ўзини қирғоққа чиқариб ташлади, деб хабар бермоқда РИА «Новости» Мексиканинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича прокуратурасига таянган ҳолда.

Маҳкама маълумотларига кўра, 33 дельфин қутқариб қолинган, бироқ 21 та денгиз сутэмизувчиси ҳалок бўлди.

Мутахассисларнинг фикрича, ҳайвонлар бошқа турдаги дельфинларнинг ҳужуми туфайли қирғоққа ўзини отган. Уларнинг танасида жароҳат излари топилди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид