Жаҳон | 13:05 / 16.02.2018
12703
1 дақиқада ўқилади

Forbes илк бор Павел Дуровни долларли миллиардер деб атади

Фото: Jim Wilson/The New York Times

«ВКонтакте» ва Telegram асосчиси Павел Дуровнинг бойлиги тахминан 1,7 млрд долларга баҳоланмоқда, деб хабар берди Forbes журнали. 2017 йилги рейтингда бу кўрсаткич 950 млн долларни ташкил қилган.

«Ҳаттоки Forbes’нинг энг консерватив ҳисоб-китобларига кўра, Telegram 1 млрд доллардан кўпроқ туради, унинг асосчиси Павел Дуров эса – долларли миллиардер», - дейилади Forbes материалида. Матн муаллифларининг фикрича, Дуровнинг бойлиги янада кўпайиши мумкин – жумладан, Telegram учун TON блокчейн-платформаси ишга туширилиши ҳисобидан.

Forbes’нинг миллиардерлар расмий рўйхатига Дуров ҳозирча киритилмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид