Жаҳон | 20:45 / 16.02.2018
5081
2 дақиқада ўқилади

Мюнхенда хавфсизлик бўйича 54-анжуман очилди  

Фото: РИА "Новости"

16 февралда Мюнхенда навбатдаги – 54-сонли хавфсизлик анжумани очилди. Анжуман раиси, немис дипломати Вольфганг Ишингер меҳмонларга табрик нутқи билан мурожаат қилди.

Анжуманда 500 дан кўпроқ меҳмон, жумладан 20 дан кўпроқ давлат ва ҳукумат раҳбари, 80 га яқин ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари иштирок этмоқда. Германия канцлери Ангела Меркель анжуманда иштирок этмайди, у Берлинда Германиянинг янги ҳукуматини шакллантириш бўйича музокаралар олиб бормоқда,

Жорий йилда хавфсизлик бўйича Мюнхен анжуманида иштирок этишларини БМТ бош котиби Антониу Гутерреш, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер, Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, Британия бош вазири Тереза Мэй, Австрия канцлери Себастьян Курц, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Украина президенти Пётр Порошенко тасдиқлашган. АҚШдан анжуманда Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастер иштирок этади.

Мезбон давлат томондан анжуманда Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль, мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари қатнашади.  

Мюнхен анжумани 1963 йилда НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирликлари вакилларининг йиғилиши сифатида ташкил этилган. Ҳозирда бу анжуман 40 та давлатдан сиёсатчилар, дипломатлар, ҳарбийлар, тадбиркорлар, фан ва жамоат арбобларини йиғади. Анжуман ҳар йили Bayerischer Hof меҳмонхонасида ўтади.   

Мавзуга оид