Ўзбекистон | 23:15 / 16.02.2018
74309
1 дақиқада ўқилади

Президент Бухорога ташрифдан кўзланган асосий мақсади ҳақида гапирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Пешку туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари ўтган йили вилоятда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, устувор вазифаларни белгилаб бермоқда.

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифдан энг асосий мақсад одамларни иш билан таъминлаш экани, аниқ лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳисобидан вилоятда 90 минг иш ўрни яратилиши режалаштирилганини таъкидлади.

Саноат, қишлоқ хўжалиги, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратган субъектларни молиявий қўллаб-қувватлаш, маҳаллий бюджетга тушумларни ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Жойлардаги ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуши учун қулайликларни оширишга эътибор қаратилмоқда.

UzA Qarshiyev Aziz
Тайёрлаган UzA Qarshiyev Aziz
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид