Жаҳон | 13:19 / 16.02.2018
9768
1 дақиқада ўқилади

Сеул Пхеньянга ажратилган оилалар бўйича чақириқ билан чиқди 

Фото: РИА Новости / Алексей Жидаков

Жанубий Кореянинг Бирлашув ишлари бўйича вазири Чо Мён Гюн КХДР билан чегарада Янги йил муносабати  билан ташкил этилган байрам тадбирларида иштирок этди ва Пхеньянни ажратилган оилалар учрашувини яқин вақт ичида “дастлабки шартларсиз” ўтказишга чақирди.

"Ҳам Жануб, ҳам Шимолий Корея ҳозирги вазиятдан уялиши керак, ажратилган оилалар муаммоси ҳамон ўз ечимини топмади. Ажратилган оилалар учрашуви дастлабки шартларсиз тезроқ ўтказилиши лозим", - дея жанубий кореялик вазирнинг сўзларини келтиради Рёнхап агентлиги.

Янги йил муносабати билан махсус байрам тадбири икки давлат чегарасида унча узоқ бўлмаган Пхаджу шаҳрида жойлашган Имджингак боғида жума куни ўтказилди.

Мавзуга оид