10:15 / 17.02.2018
9558

Англия кубоги. Чорак финалнинг дастлабки иштирокчилари аниқ бўлди

Фото: Getty Images

Англия кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки учрашувлар бўлиб ўтди. Унда АПЛнинг икки вакили қуйи лига жамоаларига қарши майдонга тушди.

«Челси» «Ҳалл Сити»ни уйида қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоа ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди. Виллианнинг дубли, Педронинг голи ва Оливье Жирунинг «Челси»даги илк голи эвазига Конте шогирдлари йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шунингдек яна бир учрашувда «Лестер» «Шеффилд Юнайтед»ни қабул қилиб, Жейми Вардининг ягона голи эвазига ғалаба қозониб чорак финал йўлланмасига эга чиқди. Нимчорак финалнинг қолган учрашувлари бугун, эртага ва душанба куни бўлиб ўтади.

Англия кубоги
1/8 финал

Челси – Ҳалл 4:0 (4:0)
Голлар: 
1:0 – 2 Виллиан, 2:0 – 27 Педро, 3:0 – 32 Виллиан, 4:0 – 42 Жиру.
Челси: Кабальеро, Дзаппакоста, Кэйхилл, Рюдигер, Эмерсон, Фабрегас (Скотт, 62), Ампаду, Виллиан, Дринкуотер, Педро (Хадсон-Одои, 46), Жиру (Мората, 70).
Ҳалл: Маршалл, Доусон, Кларк, Макдоналд, Ирвайн (Бэтти, 88), Мейлер, Уилсон (Тораль, 55), Эвандро, Стюарт, Дико (Кэмпбелл, 72), Диоманде.
Огоҳлантиришлар: Стюарт (33), Скотт (82), Ирвайн (86).

Лестер – Шеффилд Юнайтед 1:0 (0:0)
Гол:
 Варди (66).
Лестер: Шмейхель, Морган, Чилуэлл, Симпсон, Магуайр, Грэй, Иборра, Ндиди, Марез (Джеймс, 90), Ихеаначо, Варди (Олбрайтон, 84).
Шеффилд Юнайтед: Блэкмэн, О`Коннелл, Райт (Эванс, 76), Стивенс, Лафферти, Ландстрем, Башем, Каррутерс (Даффи, 76), Болдок, Доналдсон, Уилсон (Брукс, 46).

Top