«Мафия давлати» - Саакашвили
Грузия собиқ президенти ва Одесса области собиқ раҳбари Михаил Саакашвилининг маълум қилишича, Украина яқинда парчаланиб кетади. Бу ҳақда у Австриянинг Die Presse нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Украина олигархларнинг катта иқтисодий манфаатлари туфайли мафия давлатига айланиб бормоқда. Иқтисодиётнинг 70 фоизи етти нафар олигархга тегишли, улар орасидаги энг асосийлари – Украина президенти Пётр Порошенко ва Ринат Ахметовдир. Уларнинг иккови бу қисмнинг ярмига эгалик қилади. Институтлар жуда кучсиз, мамлакат эса ишламаяпти», - дея маълум қилди Саакашвили.
Шунингдек унинг таъкидлашича, мамлакатда «ярим ҳарбийлашган тузилмалар бор» бўлиб, улардан давлат раҳбари ва ИИВ раҳбари Арсен Аваков фойдаланади.
Саакашвили Украинанинг шарқий ҳамда жанубий минтақалари иқтисодий таназзулга юз тутаётгани, украиналиклар иммиграцияси кузатилаётгани, шунингдек, Черновицкая Буковина ва Карпатортида «айирмачилик кайфияти» юз бераётганини айтиб ўтди. Унинг фикрича, буларнинг бари мамлакатнинг парчаланиб кетишига олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саакашвили Украина ва Грузиядаги «вазиятни ўзгартириш»га ваъда берганди.
Мавзуга оид
22:02 / 05.10.2024
Ғарб ва Украина урушни тугатиш схемасини муҳокама қилмоқда — ОАВ
10:50 / 05.10.2024
Суриштирув: БР украиналик болаларни ҳарбийлаштиришга алоқадор
09:50 / 05.10.2024
АҚШ Украина узра Россия ракеталарини уриб туширишдан бош тортганига изоҳ берди
08:30 / 05.10.2024