Украинанинг Одесса области собиқ губернатори ва Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина ҳамда Грузияга қайтиб келиш ҳақидаги режаларини маълум қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳаллий ОАВга асосан хабар бермоқда.

«Мен Украинага қайтиб келаман, чунки у ерда истиқомат қилиш учун қонуний ҳуқуқим бор. Шунингдек, Грузияга ҳам қайтаман. Олигархлар бошқаруви жуда тез ўз якунига етади», - дея айтиб ўтди Саакашвили.

Унинг таъкидлашича, «ҳозирги шароитда қайтиш ва ҳар икки давлатдаги вазиятни ўзгартириш» лозим деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Саакашвили Польшадан сиёсий бошпана сўрамаслиги ҳақида маълум қилганди.