Жаҳон | 17:01 / 17.02.2018
7903
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда террорчилар бозорга ҳужум қилди, қурбонлар кўп

Фото: PM News

Нигериянинг Кондюг шаҳридаги бозорда уч нафар худкуш террорчи томонидан содир этилган портлашлар оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда PM News хабар қилмоқда.

Аниқлик киритилишича, яна 18 киши воқеа оқибатида жабрланган.

Ҳодисага гувоҳ бўлган шахснинг маълум қилишича, воқеа 16 февраль куни соат тахминан 19:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да юз берган.

Жабрланувчилар касалхоналарга олиб кетилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигерияда қўйлар подаси учун кечган отишмада 36 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид