Охирги 600 кунда Қорақалпоғистонда 14 шаҳар ва туманларда ҳоким ўзгарди
Чимбой туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Умуман олганда, сўнгги 600 кунда Қорақалпоғистоннинг 14 та шаҳар ва туманларида ҳокимлар ўзгарди, деб ёзмоқда Kruz.uz.
2016 йилнинг октябр ойида бир йўла бешта туманга янги ҳокимлар тайинланган эди.
Кегейли тумани ҳокими лавозимига Муратбай Абдиров,
Қанликўл тумани ҳокими лавозимига Мэлс Қосназаров,
Қўнғирот тумани ҳокими лавозимига Шарапрашид Темирбаев,
Шўманай тумани ҳокими лавозимига Бахадир Янгибаев,
Амударё тумани ҳокими лавозимига Султонбой Йўлдошев тайинланганди.
2017 йилнинг январ ойида Женгисбай Ембергенов Хўжайли туманига ҳоким бўлган эди. Бироқ у тўрт ойдан сўнг лавозимини тарк этди.
Ўтган йилнинг апрел ойида Жамбул Адилов Тахтакўпир тумани ҳокими этиб тайинланди.
Май ойида эса бир йўла учта вазир учта туманга ҳоким этиб тайинланди. Қорақалпоғистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири лавозимида фаолият юритаётган Ажинияз Сейтахов Нукус туманига,
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири лавозимида фаолият юритаётган Сайлавбай Данияров Мўйноқ туманига ва
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимида фаолият юритаётганДарябай Қайпов Хўжайли туманига ҳоким этиб тайинланди.
Май ойининг охирида Сейдамат Авезов Элликқалъа тумани ҳокими этиб тайинланди.
Август ойида янгидан ташкил этилган Тахиатош туманига Фархат Алламбергенов ҳоким бўлди.
Ноябр ойи ўрталарида эса Нукус шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб Парахат Турешов тайинланди. Бундан олдин бу ўринда Сабир Нағметов ишлаган эди.
Йилнинг охирида эса Тўрткўл туманига ҳам янги ҳоким тайинланди. 19 йил давомида Элликқалъа туманини бошқарган Неъматулла Худайбергенов Тўрткўлга ҳоким бўлиб келди.
2018 йилнинг 16 феврал санасида эса Чимбой туманида ҳоким ўзгарди ва бу лавозимда Эшанов Полат иш бошлади.
Мавзуга оид
14:21
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
20:18 / 30.11.2024
Энергетика соҳасидаги сусткашлик учун 14 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
19:17 / 30.09.2024