Спорт | 18:21 / 17.02.2018
28008
1 дақиқада ўқилади

Роналду «ПСЖ»га қарши ўйинда бир футболчининг захирада қолишини истаяпти

Фото: Sky Sports

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема нафақат мухлисларнинг, балки жамоадошларининг ҳам ишончини йўқотган.

Don Balon хабарига кўра, Криштиану Роналду бош мураббий Зинедин Зиданга Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналининг «ПСЖ» клубига қарши жавоб баҳсида, ҳужумчи Карим Бенземани захирада қолдиришни маслаҳат берган. 

Роналду бу ўйинда Бэйл билан бирга ҳаракат қилишни истаяпти.

Зиданнинг ўзи ҳамон ватандошининг ёнини олмоқда, бироқ, мухлислар Бенземадан воз кечишни тобора қаттиқроқ талаб қилмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Мадридда ўтган дастлабки баҳсда «Реал» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Жорий мавсумда Бензема 26та расмий ўйинда майдонга тушиб, атиги 6та гол урган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид