Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига борди
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари 17 февраль куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Ушбу марказ 2017 йил 30 декабрда фойдаланишга топширилган. Бу ерда ёшларнинг талаб ва қизиқишларидан келиб чиқиб 16 тўгарак ташкил қилинган. 800 ўринли мажлислари зали, конференция ва кино заллари, ходимларнинг хизмат хоналарида замонавий шароитлар яратилган.
Президент марказ фаолияти билан яқиндан танишди. Бажарилган ишларни юқори баҳолаб, бу ерда яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшларни бирлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
22:15 / 11.04.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари Бухоронинг тарихий мероси билан танишдилар
19:57 / 11.04.2026
Мирзиёев ва Тўқаев Бухородаги тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди
19:24 / 11.04.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари сунъий интеллект бўйича хакатонга ташриф буюрдилар
23:14 / 10.04.2026