Жамият | 09:43 / 18.02.2018
5610
1 дақиқада ўқилади

Россиядаги “К-Раута” дўконлари тармоғи 12 млрд рублга сотилди

Фото: К-Раута

Финляндия ритейлери Kesko Россиядаги “К-Раута” уй ва таъмирлаш маҳсулотлари дўконлари тармоғини Франциянинг Leroy Merlin компаниясига сотиш бўйича келишувга эришди. Келишув қиймати 12 млрд рубль ёки 169 млн еврони ташкил қилади.   

Leroy Merlin Санкт-Петербургдаги 8 та, Москвадаги 3 та ва Калугадаги битта дўконни олади. Бу дўконлар ўрнида Leroy Merlin дўконлари очилади. Келишувга киритилмаган Ярославл ва Туладаги иккита дўкон 2018 йилнинг биринчи ярми давомида ёпилади.

“К-Раута” дўконлар тармоғи Kesko’нинг Россиядаги сўнгги активи эди. 2016 йилда ритейлер “К-Руока” озиқ-овқат дўконлари тармоғини “Лента” ритейлерига 11 млрд рублга сотиб юборганди, унинг спорт анжомлари сотилувчи Intersport дўконлари хусусий сармоячилар гуруҳи томондан харид қилинганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид