Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиянинг BAFTA киноакадемияси энг яхши фильмни маълум қилди
Режиссёр Мартин Макдонахнинг "Эббинг, Миссури чегарасидаги уч билборд" картинаси Британия кино ва телесанъат академиясининг (BAFTA) "Энг яхши фильм" номинациясида ғалаба қозонди.
Мукофотни топшириш маросими якшанба куни Қироллик Альберт-Ҳоллида бўлиб ўтди.
Криминал драма америкалик Милдред Ҳейс ҳақида ҳикоя қилади. У ўз қизининг зўрланиши ва ўлдирилиши бўйича жиноий иш юзасидан суриштирувлар тикланишига эришмоқчи бўлади. Бош қаҳрамон ўз муаммосига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик эътиборини тортиш учун шаҳар четидан учта реклама устунини ижарага олиб, у ерда бош шерифга чақириқни жойлаштиради.
Тўққизта номинацияда ғолиблик учун курашган кинокартина беш йўналишда тенгсиз деб топилди. Энг яхши аёл роли учун мукофотни 60 ёшли америкалик актриса Фрэнсис Макдорманд қўлга киритди, у ушбу картинада бош қаҳрамон образини гавдалантирган. Иккинчи пландаги энг яхши эркак роли зобит Диксонни ўйнаган Сэм Рокуэллга насиб этди. Фильм сценарийси "Энг яхши оригинал сценарий" мукофотига эга чиқди.
Британия кино ва телевизион санъат академияси – мустақил хайрия ташкилоти бўлиб, у кинони қўллаб-қувватлайди, ривожлантиради ҳамда тарғиб этади. BAFTA мукофоти Буюк Британиянинг энг нуфузли киномукофоти ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026