Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Салор каналига тушиб кетган киши қутқариб қолинди

2018 йилнинг 13 февраль куни соат тахминан 23:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ходимлари, Миробод тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтларида Салор канали ичидан ёрдам сўраётган шахснинг овозини эшитиб қолганлар, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Ходимлар ҳушёрликни йўқотмасдан, дарҳол мастлик ҳолатида, эҳтиётсизлик оқибатида мазкур каналга тушиб кетган фуқаро Э.М.нинг қўлидан тортиб олиш йўли билан қутқариб, унинг ҳаётини сақлаб қолдилар.
Э.М. биринчи сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Шундан сўнг, ходимлар уни уйига олиб бориб қўйганлар.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026