Жиззах вилояти йўлларини тўла таъмирлашга қанча муддат кетиши айтилди (видеосуҳбат)
KUN.UZ таҳририяти келиб тушган мурожаатлар асосида Жиззах вилоятига сафар уюштирди. Мазкур сафар давомида аҳолини қийнаб келаётган турли муаммолар ўрганилди, шу билан бирга, мазкур мурожаатлар юзасидан вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Эргаш Салиев билан суҳбатлашилди.
Эргаш Салиев вилоятнинг ички ва магистрал йўлларидаги ҳолат ҳақида тўхталиб ўтар экан, шундай деди:
- Йўллар қилиняпти. Биз бу соҳада ўтган йилгига қараганда 40 фоиз қўшимча ҳажмдаги ишларни бажаришни режалаштирганмиз. Токи биз йўл қурилишида эксплуатацияни тўғри йўлга қўя олмас эканмиз, бажарилган ишлар самарасиз кетаверади. Масалан, Арнасойда марказий йўл қилинди, бироқ шу йўл ҳам бузилди. Сифатсиз қилингани учун эмас. Йўлдан фойдаланиш қонун-қоидалари бор. Масалан буғдой ташишга мўлжалланган машиналар устига тош ортиб, у йўллардан ўтиб кетишяпти, бу эса йўлларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Албатта, йилдан йилга ўзгаришлар бўлмоқда. 20 йил олдинги Жиззах йўллари билан ҳозирги йўллар орасидаги фарқ ер билан осмончалик. Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси билан чегарада иккита янги пост қурилиш ишлари кетмоқда ва ундаги йўллар сифати ҳам яхшиланмоқда.
Йўл бўлди, дегани масала ҳал бўлди, дегани эмас. Орадан беш-олти йил ўтиб уни таъмирлаш керак, устига яна қатлам ётқизиш керак... Айтмоқчиманки, бу ҳеч қачон тугамайдиган жараён. Очиқ айтадиган бўлсак, вилоят ички йўлларини тўла таъмирлашга беш-олти йилда эришишни режалаштирганмиз.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024