Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лотерея ўйини сабаб Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари вақти ўзгартирилди
Фото: Tribuna.Uz
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига ўйинларини трансляция қилувчи Sport телеканали талаби билан шанба куни 18:00да бошланадиган ўйин вақтига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда телеканалнинг телеграмдаги саҳифасида маълум қилинган.
Манба берган маълумотга кўра, «жуда кўплаб юртдошларимиз кузатиб борадиган» лотерея телеўйини ҳар шанба, соат 19:30да эфирга узатилиб келинмоқда. Шу сабаб, телеканал шанба куни бўлиб ўтадиган футбол ўйинларининг бошланиш вақтини соат 17:30 қилиб белгилаш борасида Ўз ПФЛга таклиф билан чиқди. Шанба дам олиш куни бўлиб, бу футбол мухлисларига стадионга келиш учун ортиқча муаммо туғдирмаслигини ва Sport TV эфир дастурини инобатга олган ЎзПФЛ 3 март куни бўлиб ўтадиган ўйинларнинг бошланиш вақтини соат 17:30 қилиб белгилаган.
Маълумот учун, Суперлига доирасидаги тур ўйинлари 6та учрашувдан иборат бўлиб, уч кун давомида иккитадан ўйин Sport телеканали орқали намойиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
22:14 / 29.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» очко йўқотди, «Нефтчи» яна пешқадам бўлиб олди
17:43 / 25.04.2026