Жаҳон | 00:31 / 20.02.2018
6992
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Эрдўған апрелда учрашмоқчи

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида апрель бошида учрашув ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Туркия бош вазири ўринбосари Бакир Бўздаг маълум қилди.         

“Туркия, Россия ва Эрон ўртасида Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар давом этмоқда. 14 март куни Москвада давлатларимиз ташқи ишлар вазирлари иштирокида учрашув бўлиб ўтади. 16 март куни Остонада Эрон иштирокида уч томонлама учрашув бўлиб ўтади”, деб айтган Бўздаг журналистларга.     

Унинг айтишича, Путин ва Эрдўған ўртасидаги учрашувни апрель бошида Туркияда ўтказиш режалаштирилмоқда, бироқ ҳозирча аниқ сана белгиланмаган. Шундан кейин Сурия бўйича Россия-Туркия-Эрон саммити бўлиб ўтади.      

Мавзуга оид