Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенсация. Учинчи дивизион жамоаси «Манчестер Сити»ни кубокдан чиқариб юборди
«Манчестер Сити» Англия Кубогининг нимчорак финалида «Уиган Атлетик»ка ютқазди. Уигандаги DW стадионида кечган учрашув мезбонлар жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлим охирида «шаҳарликлар» камчилик бўлиб қолишди — Фабиан Делфга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди. 79-дақиқада «Уиган» сондаги устунликдан фойдаланиб гол урди — мезбонлар ҳужумчиси Уильям Григг аниқ ҳаракат қилди.
Шу тариқа, «Уиган» Англия Кубогининг 1/8 финалига чиқди ва бу босқичда «Саутҳемптон»га қарши ўйнайдиган бўлди. «Манчестер Сити» турнирни тарк этди.
Англия Кубоги
1/8 финал
Уиган – Манчестер Сити 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 79 Григг.
Уиган – Уолтон, Берн, Данкли, Элдер, Перкинс, Бирн, Пауэлл (Фултон, 27), Пауэр, Робертс (Джейкобс, 55), Григг, Мэсси (Колклаф, 77).
Манчестер Сити – Браво, Лапорт, Стоунз, Данило, Делф, Сильва (де Брюйне, 65), Фернандиньо, Бернарду Силва, Гюндоган, Сане (Уокер, 46), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Мэсси (59), Фултон (69), Элдер (71), Уолтон (84), Пауэр (90).
Четлатиш: Делф (45).
Мавзуга оид
12:07 / 09.02.2026
Фантастик гол, баҳсли пеналти ва сўнгги дақиқалардаги драма. «Сити» ғалабани илиб кетди
23:09 / 06.02.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг январ ойидаги энг яхши футболчиси бўлди
11:13 / 05.02.2026
«Сити» ҳам финалга чиқди
12:33 / 02.02.2026