“Аҳмадбой”га суд ҳукми чиқарилди

Фото: KUN.UZ
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида чинозлик “Аҳмадбой” номи билан донг чиқарган Аҳмаджон Турсунбоевга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири воқеа жойидан хабар бермоқда.
Мазкур жараён жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Дилшод Комилов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Қобил Отахонов ва Собиржон Йўлдошевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.
2018 йил 21 февралда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 188-моддаси (ноқонуний тадбиркорлик фаолияти), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш), 25 орқали 211-моддаси (пора беришга суиқасд қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган Аҳмаджон Турсунбоев, Олмос Қўчқоров, Иззатилла Иброҳимов, Муроджон Турсунбоев, Ойбек Турсунбоев, Азизжон Турдиев ва Рашид Исмоиловга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.
Суд мажлисида 7 нафар судланувчи ЎзР ЖКнинг тегишли моддалари бўйича айбдор деб топилди ва Аҳмаджон Турсунбоевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 13 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Шунингдек, ЭКИҲ 400 баравари миқдорида, яъни 52 миллион 96 минг сўмга тенг жарима ҳам ундирилиши айтилди. Лекин унга нисбатан амнистия қўлланиб, жазо муддатининг тўртдан бир қисми қисқартирилди.
Мавзуга оид: «Аҳмадбой» машмашасига алоқадор яна 6 кишига жазо тайинланди
У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайдиган бўлди. Жазони ўташ муддати 2016 йил 16 июндан бошлаб ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

20:15 / 05.05.2025
Картадан пул ўғрилаш ва интернетдаги “пирамида”ларга қарши кураш кучайтирилади

10:51 / 11.02.2025
150 минг кишини чув туширган банк – Россиядаги шов-шувли молиявий пирамида тарихи

18:05 / 05.02.2025
Туркияда энг йирик молиявий пирамидани ташкил қилган ака-укалар 45 минг йилга қамалди

18:57 / 06.01.2025