Жаҳон | 10:53 / 21.02.2018
5118
1 дақиқада ўқилади

Япония АҚШдан 25 та қирувчи самолёт харид қилади

Фото: Wikimedia Commons

Япония ҳукумати яқин олти йил ичида 25 та F-35A қирувчисини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters уч нафар манбага асосан хабар берди.

«Бюджет ва ишлаб чиқариш режалари ҳисобга олинган ҳолда, тахминан 25 та самолётни харид қилиш тўғри бўлади, деб ҳисобланмоқда», - дея хабар берган манба.

Хабарга кўра, ҳар бир тайёр қирувчи мамлакатга тахминан 100 млн долларга тушади. Манбанинг таъкидлашича, самолётларни мамлакатда йиғиб ўтирмасдан, АҚШдан тўғридан тўғри харид қилиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид