Жаҳон | 18:46 / 21.02.2018
6514
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда 90 дан ортиқ ёш қиз жангарилар ҳужумидан сўнг бедарак йўқолди

Фото: AP

Нигериянинг Йобе штатида “Боко Ҳаром” террорчилик гуруҳи жангариларининг ҳужумидан сўнг 90 дан ортиқ мактаб ўқувчиси бўлган қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги манбаларга асосан хабар бермоқда.

"Умид қиламанки, менинг қизим ўғирланганлар орасида йўқ, биз мактабда рўйхатдан ўтказишда 90 қиз бедарак йўқолгани маълум бўлганини эшитдик", - дея маълум қилган ота-оналардан бири агентликка.

Дапчи қишлоғига ҳужум душанба куни кечқурун юз берди. Жангарилар юк машиналарида келишган ва ёнларида йирик калиберли пулемётга эга бўлишган. Террорчилар мактабга йўл олиб, ичкарида бўлган одамларни ўққа тутишган. Ҳужумга гувоҳ бўлганлардан бирининг маълум қилишича, “учта Tata автомобилидаги қизлар йиғлагани ва бақирганини кўрган, улар ёрдам сўрашган”. Маҳаллий маъмурият қизлар ўғирланганини рад этмоқда, бироқ, манбалар сўзига кўра, қидирув амалиёти бошланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид