12:08 / 21.02.2018
71756

Рамзон Қодировнинг ўғиллари қозоғистонлик Абайнинг чақириғига жавоб беришди 

Фото: Видеодан кадр

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг 10 ва 9 ёшли ўғиллари Аҳмад ва Адам Қодиров уларни жангга чорлаган қозоғистонлик 10 ёшли бола Абай Тожибойга жавоб беришди. Абай видеомурожаат орқали ака-укалардан исталган бири билан улардан ММА камарини тортиб олиш учун жанг қилишга тайёрлигини билдирганди.

Қодировлар ҳам Абайга видеомурожаат йўллашган. 
     
“Абай, сен ҳақиқий эркаксан. Шу йўсинда давом эттиравер. Агар тақдир бизни учраштирса, қафас олдида учрашамиз, ҳаётда эса ака-ука бўламиз. Республикамизга кел, биз ҳамиша меҳмонларга хурсандмиз”, деб айтган Рамзон Қодировнинг тўнғич ўғли Аҳмад. 

“Абай, сен Қозоғистонда яшаб туриб, бизнинг чиқишларимизни кузатаётганингдан хурсандмиз. Сенинг чорловингга келсак, биринчидан, бизнинг вазн тоифаларимиз турлича, иккинчидан, сенда бирорта жанг ва керакли даража йўқ. Клубимизга кел, бирга машқ қиламиз ва спарринг уюштирамиз. Кел, дўст бўламиз”, деб айтган 9 ёшли Адам.

Top