Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ядровий зарядга эга қанотли ракеталардан қандай шартда воз кечишини айтди
АҚШ ядро зарядига эга, денгизда жойлашадиган қанотли ракеталардан, агарда Россия ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш бўйича келишувни бажарса воз кечади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар мудофаа вазирининг ядро ва ракета мудофаа сиёсати масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Роберт Суфер маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Биз доктрина ҳақида гапирмоқдамиз. Агарда Россия ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш бўйича келишувга яна риоя эта бошласа, тактик ядро қуролини қисқартириш ҳақида музокараларга қайтса, халқаро аренадаги тажовузкор геосиёсий ҳаракатларини ўзгартирса, биз денгизда жойлашадиган қанотли ракеталар ҳақида гаплашиб олишимиз мумкин бўлади, бизга уни жойлаштириш ҳам талаб этилмайди», - дея айтиб ўтди Суфер Вашингтонда ядровий босиб туриш бўйича саммитда чиқиш қилиб.
Мавзуга оид
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026