Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россияни Сурияда тинч аҳолига ҳужумлар уюштиришда айблади
АҚШ Москва ва Дамашқни Суриянинг Шарқий Гута туманида тинч аҳоли вакилларига уюштирилган ҳужум учун масъул деб атади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг баёнотида айтилади.
«АҚШ Россия ва Сурия президенти Башар Асаднинг Шарқий Гутада тинч аҳолига ҳужумини қатъий қоралайди», - дейилади хабарда.
Шунингдек, Вашингтон Россияни «кескинликдан холи ҳудудлар бўйича мажбуриятларга амал қилиш ва Сурияда тинч аҳолига ҳужумни тўхтатишга» чақирди.
Аввалроқ, БМТ бош котиби вакили Стефан Дюжаррик Дамашқ яқинидаги Шарқий Гутада охирги 2 кун ичида 100дан кўпроқ одам ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар олинаётганини маълум қилганди.