Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ Жасур Алимович Арипов Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита расмий сайтида маълум қилинган.
У қўмитада Божхона назоратини ташкил этиш бош бошқармаси, Божхона текширувлари ва суриштирувлари бошқармаси ва Ҳуқуқий бошқармалар фаолиятини назорат қилади.
Арипов илгари Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. У бу лавозимда бироз аввалроқ ишдан олинган Бахтиёр Раимов ўрнини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олиниб, унинг ўрнига Бош прокурор ўринбосари, генерал-майор Муротжон Бердиалиевич Азимов тайинланганди.