Жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадида хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилганига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси изоҳ берди.

Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистонга самолётда келаётган жисмоний шахслар ҳозирда 2000 долларгача, поездда келаётганлар эса 1000 долларгача қийматдаги товарларни божсиз олиб кириш ҳуқуқига эга. 19 апрел кунги ҳукумат қарори билан эса, 1 майдан бошлаб бу лимит мос равишда 1000 доллар ва 500 долларгача пасайтириладиган бўлди. Автомобил (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали кириб келувчилар учун 300 долларлик чеклов ўзгаришсиз қолади.

Бундан ташқари, аввал курьерлик жўнатмалари орқали бир чоракда 1000 долларгача бўлган товарларни божсиз олиб кириш мумкин бўлган бўлса, энди бу лимит бир ойда 200 долларгача пасайтирилади.

Қолаверса, 1-2 кунга четга чиқиб келганлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайдиган бўляпти. Божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки темирйўлда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак бўлади.

Божхона қўмитаси изоҳи

Божхона қўмитаси баёнотига кўра, дунё амалиёти билан таққослаганда товарларни божсиз олиб кириш нормалари Ўзбекистонда юқори белгиланган.

Хусусан, Европа Иттифоқи давлатларида жисмоний шахслар ҳаво транспортида кириб келганда 480 АҚШ доллари, авто, пиёда ёки темир йўлда кириб келганда 330 АҚШ доллари қийматидаги товарларнигина божсиз олиб киришлари мумкин.

Туркияда мамлакатга қайси транспорт турида кириб келишидан қатъи назар фақатгина 480 АҚШ доллари қийматидаги товарларни божсиз олиб киришга рухсат этилади. Бу меъёр Хитойда 722 АҚШ долларини ташкил қилади, дейилади баёнотда.

Хорижда қисқа муддат (2-3 кунгача) бўлиб қайтган шахсларнинг божсиз товар олиб кириш ҳуқуқи бекор қилинаётгани эса “жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб кириш нормаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш кўлами сезиларли ошгани” билан изоҳланди.

“Таҳлилларга кўра, чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ўзига тегишли бўлмаган товарларни маълум ҳақ эвазига олиб ўтиб бериб,