Жаҳон | 10:17 / 22.02.2018
5537
1 дақиқада ўқилади

ОАВ АҚШнинг Черногориядаги элчихонаси биносига ҳужум ҳақида хабар берди

Фото: Reuters

Номаълум эркак АҚШнинг Черногориядаги элчихонаси биносига бир нечта гранатани отди. Бу ҳақда Daily Express газетаси манбаларга асосан хабар бермоқда.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, шундан сўнг эркак ўз жонига қасд қилган.

Маҳаллий portalanalitika.me ресурсининг гувоҳларга таянган ҳолда ёзишича, номаълум шахс аниқланмаган портловчи қурилмани элчихона биносига қарата отган, сўнг воқеа жойига полиция ходимлари етиб келган.

Шу билан бирга, АҚШ элчихонаси ўз сайтида америкаликлардан дипломатик миссия туманига махсус амалиёт туфайли келмасликни сўраган. Хабарда ҳодиса тафсилотлари келтирилмади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид