Ўзбекистон | 13:40 / 22.02.2018
4937
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон хорижий компаниялар учун ўз статистикасини очиш бўйича иш бошлади

Фото: Давлат статистика қўмитаси

2018 йилнинг 21 февралидан 1 мартига қадар Ўзбекистон Республикасида Халқаро валюта жамғармасининг Статистика департаменти ишчи миссияси ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Миссиянинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида ХВЖнинг кенгайтирилган маълумотларни тарқатиш умумий тизимини жорий этиш масаласида кўмаклашиш ҳисобланади.

Ушбу тизимга қўшилиш Ўзбекистон иқтисодиётини хорижий компаниялар, корхоналар ва сармоядорлар учун янада очиқ бўлишига олиб келади.

Ташриф дастурига мувофиқ 21 февраль куни Давлат статистика қўмитасида Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси вакиллари учун кириш ўқув-семинари ўтказилди.

Миссия иши давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид