Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Афғонистон савдо офиси ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси президентининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш учун махсус вакили Ш.Корган бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда, Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг 2017 йил 4-6 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикасига ташрифи давомида эришилган келишувларнинг амалий бажарилиши муҳокама қилинди. Афғон бозорига маиший техника, трансформаторлар, кабель ва сим маҳсулотлари, трикотаж маҳсулотлари, маҳаллий енгил ва юк машиналари, автобуслар асосида қишлоқ хўжалиги ва махсус техникани мунтазам равишда етказиб бериш орқали ўзаро савдони диверсификация қилиш имкониятларига алоҳида эътибор берилди.
Ўз навбатида, афғон вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасидан Афғонистонга электр энергия, дори воситалари, кабель ва сим маҳсулотлари, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобильларига катта қизиқиш билдирилди. Шунингдек, томонлар ўзбек автомобильларининг рақобатбардошлигини ошириш учун дилерлик ва хизмат кўрсатиш марказларини очиш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Икки томонлама савдо-сотиқ ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида, томонлар Ўзбекистонда Афғонистон савдо офиси ташкил этилиши, «Термиз Карго» экспорт маркази фаолиятини фаоллаштириш, ҳамда Қобул ва Мозори-Шариф шаҳарларида ўзбек-афғон савдо уйларининг ишга туширилиши тўғрисида келишувларга эришдилар.
Шунингдек, томонлар стратегик аҳамиятга эга бўлган Мозори-Шариф-Ҳирот темир йўлининг қурилиши ва Сурхон-Пули-Хумри электр узатиш линиясини қуриш каби лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича фикр алмашдилар. Бундан ташқари, Афғонистоннинг шимолида жойлашган истиқболга эга бўлган углеводород конларини геология-разведкаси бўйича ўзаро лойиҳаларни тиклаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
18:19
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026