Жамият | 16:10 / 22.02.2018
11483
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Facebook ишламай қолди

Бугун, 2018 йил 22 февраль куни Тошкент вақти билан соат 16:00дан сўнг маълум вақт давомида Ўзбекистонда Facebook ишламай қолди.

Худди шу вақтда, Instagram ижтимоий тармоғига ҳам кириб бўлмади.

Бундай ҳолат МДҲнинг бошқа мамлакатларида, хусусан, Россияда ҳам кузатилди, бу ҳолат 10 дақиқага яқин вақт давом этди.

Ҳозирча бу узилиш сабаби маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта 2015 йилнинг январида ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари Facebook ижтимоий тармоғига кира олмай қолиши кузатилганди.

Мавзуга оид