11:50 / 23.02.2018
6044

АҚШ Сурия ҳукумат қўшинларига қарши куч қўллаш эҳтимолини истисно этмаяпти

Фото: AP

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейлининг Чикаго университети Сиёсат институтида қилган маърузасида билдиришича, Қўшма Штатлар Сурия ҳукумат қўшинларига қарши ҳарбий куч қўллаш имкониятини истисно этмаяпти.

«Ҳарбий ечим исталган вазиятда истисно этилмайди. Биз Сурия можароси марказида бўлишни хоҳламаймиз, бироқ одамларни кимёвий қуролдан ҳимоя этиш учун барча нарсани қиламиз», - дея Ҳейлининг сўзларини келтиради РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияни Сурияда тинч аҳолига ҳужумлар уюштиришда айблаганди.

Top