10:37 / 23.02.2018
3689

Хитой ва КХДР ўртасидаги савдо 2014 йилдаги минимумга тушиб кетди

Фото: Reuters

Хитой ва Шимолий Корея ўртасидаги савдо муносабатлари ҳажми 2014 йилнинг июнидан бери энг минимум даражага тушди ва 215,97 млн долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Reuters Хитой бош божхона бошқармасига асосан хабар бермоқда.

Хитой 2018 йилнинг январида 168,88 млн долларлик маҳсулотларни экспорт қилди (2017 йилнинг декабрида 257,73 млн доллар). Бундан ташқари, 47,09 млн долларлик маҳсулотлар импорт қилинган (ўтган йилнинг декабрида 54,68 млн доллар).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония бош вазири Синдзо Абэ Пёнгчангга ташрифи давомида КХДР етакчиси Ким Чен Инга оғзаки хабар юборишга муваффақ бўлгани маълум қилинганди.

Top