Қозоғистон спорт вазири мамлакат футболини легионерлардан “тозаламоқчи”
Қозоғистон спорт вазири Аристанбек Мухамедиули мамлакат футболини хорижий футболчилардан “тозаламоқчилигини” маълум қилди.
“Жорий йилда Қозоғистонда фақатгина маҳаллий футболчилар футбол ўйнашлари масаласи қўйилиб, кўриб чиқилади. Бу барча вилоятлар терма жамоаларига тааллуқли бўлади. Бундан ташқари, биз вилоятлар раҳбарларига барча мактабларда бошланғич синфлардан ёш футболчилар билан машғулотлар ўтказишни йўлга қўйишда ёрдам беришни таклиф қилмоқдамиз”, деб айтган вазир.
Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, Қозоғистон чемпионатининг 12 клубида тўп сурувчи 317 нафар футболчидан 97 нафари хорижликлардир. Қозоғистон миллий терма жамоаси январь ҳолатига кўра, ФИФА рейтингида Марказий Осиёдаги барча қўшни давлатлар терма жамоаларидан ортда қолиб, 136-ўринни эгалламоқда.
Таъкидлаш жоизки, Қозоғистонда спортчиларни натуралаштириш (фуқаролик бериш) фаол тарзда олиб борилади. Жумладан, мамлакатнинг хоккей терма жамоасига Остонанинг “Барис” хоккей клубида ўйновчи канадалик ва россиялик ўйинчилар жалб қилинади. Мисол учун, январда швециялик дарвозабон Хенрик Карлссон Қозоғистон фуқаролигини олган.
Хусусан, Пёнгчангдаги Олимпиадада шорт-трек бўйича баҳсларда Қозоғистон шарафини келиб чиқиши жанубий кореялик Ким Йонг А ҳимоя қилди.
Бироқ жорий йил февралда Кения енгил атлетика федерацияси Қозоғистон паспортини олган кениялик югурувчиларни жавобгарликка тортишини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:20
Европада яккаланаётган Исроил футболи
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024