Жаҳон | 20:51 / 23.02.2018
10067
2 дақиқада ўқилади

Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувури лойиҳасига старт берилди

Фото: Reuters

Туркманистон жума куни Афғон секцияси бўйича 8 миллиард долларлик қийматга эга газ қувурини ўтказиш бўйича қурилиш ишлари бошлангани ҳақида эълон қилди. Ушбу газ қувури энергия ресурсларига бой Марказий Осиё мамлакатини Покистон ва Ҳиндистон билан боғлайди. ArabNews шу ҳақида хабар берди.

Туркманистон табиий газ захираси бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради, бироқ сўнгги бир неча йилда Россия газ импортини қисқартирганидан кейин Туркманистон иқтисодиёти маълум даражада Хитойга газ экспорт қилиш кўрсаткичларига боғланиб қолган.

"Катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда қайд этилувчи Галкиниш ТАПҲ (Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон)га қувур етказиб беради", - деди Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов. 

Бу сўзларни айтганида Бердимуҳаммедов Афғонистон  президенти Ашраф Ғани, Покистон бош вазири Шоҳид Ҳоқон Аббосий ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири М.Я.Акбар билан бирга Афғонистоннинг ғарбидаги Ҳирот шаҳрида бўлган.

АҚШ ва Осиё тараққиёт банки томонидан қўллаб-қувватланган ТАПҲ лойиҳаси 1990-йилларда Туркманистон ташаббуси билан йўлга қўйилган. Бироқ газ қувури ўтказилиши устидаги ишлар Афғонистон чегарасидаги муаммолар туфайли кечиктириб келинган.

Бу газ қувури Туркманистонга Осиёда янги истеъмолчиларни топиш ва йилига 35 миллиард кубометр газ сотиб олувчи  Пекинга тобеълик даражасини камайтириш имконини беради. 

Мавзуга оид