Жаҳон | 11:18 / 24.02.2018
29374
1 дақиқада ўқилади

2017 йилда Украинадан Ўзбекистонга қанча пул юборилгани айтилди

Фото: AP

2017 йилда Украинадан Ўзбекистонга 9,4 млн доллар миқдорида пул ўтказмаси юборилди. Бу ҳақда Украина Миллий банки матбуот маркази хабар берди.

Ўзбекистон Украинадан пул ўтказмалари юборилган давлатлар рўйхатида бешинчи ўринни эгаллади. Бунда илк тўрт поғонадан Россия (516,1 млн доллар), Грузия (25,9 млн доллар), Озарбойжон (14,9 млн доллар) ва Хитой (13,8 млн доллар) жой олди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2017 йилда Қозоғистондан Ўзбекистонга қанча пул юборилгани маълум бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид