08:12 / 24.02.2018
4763

Сомалидаги терактда 18 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Сомали пойтахти Могадишода 23 февраль кечки пайт содир бўлган иккита портлаш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, Могадишода портловчи моддалар билан тўлдирилган иккита машина портлатилгач, кетидан отишма бошланган. Бир машина президент саройи яқинида, бошқаси меҳмонхона олдида портлатилган.

“Айни вақтга келиб 18 киши ҳалок бўлган, 20 киши яраланган”, деб маълум қилган шифокорлар.

2017 йил 14 октябрда Могадишода амалга оширилган йирик теракт оқибатида ҳалок бўлганлар 512 кишини, яраланганлар 295 кишини ташкил этганди. 

Top