Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учқудуқда шамол генератори ишга тушди
Фото: Shutterstock
Навоий кон-металлургия комбинатининг Шимолий кон бошқармаси Ахборот-коммуникация технологиялари маркази электромеханиги Элбек Холбоев шамол генератори яратди, деб ёзмоқда ЎзА.
Шимолий кон бошқармасининг йилига 716 миллион кВт.соат электр энергиясига эҳтиёжи мавжуд. Корхона мутахассиси яратган қурилма соатига атиги 2 киловатт электр энергияси ишлаб чиқаради. Йирик корхона учун мазкур қирилма арзимас бўлиб туюлса-да, Учқудуқ туманида жойлашган корхона ҳудудида ердан ўн метр баландликда шамол потенциали анча юқори бўлиб, бундан самарали фойдаланиш корхонанинг жами энергияга бўлган эҳтиёжининг ярмини қондириши мумкин.
Экологик тоза, муқобил энергия манбаи ҳисобланган мазкур генератор шамолнинг тезлиги 3 метр/секундга етганида электр токи ишлаб чиқара бошлайди.
Мавзуга оид
11:37 / 05.11.2025
Андижон, Наманган ва Фарғонада шамол кучайиши кутилмоқда
18:13 / 19.06.2025
Шамол силжиши туфайли бир неча самолёт Тошкентга қўнолмади
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
13:30 / 17.05.2025