Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ноттинг-Хилл» фильмида Хани Тэкер ролини ижро этган актриса ҳаётдан кўз юмди
Фото: TELEGRAPH
«Ноттинг-Хилл» фильмида Хани Тэкер ролини ижро этган британиялик актриса Эмма Чэмберс 53 ёшида ҳаётдан кўз юмди. The Telegraph актрисанинг агенти Жон Грантга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Жон Грантнинг сўзларига кўра, Чэмберснинг ўлими табиий сабаблар натижасида келиб чиққан.
Актрисанинг «Ноттинг-Хилл» бўйича ҳамкасби актёр Хью Грант ўзининг Twitter саҳифасида Чэмберс ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирган. "Эмма Чэмберс жуда самимий инсон ва албатта, ажойиб актриса эди. Жуда қайғулик хабар", - деб ёзган у.
Эмма Чэмберс 1964 йилнинг 11 март куни Британиянинг Саут-Йоркшир графлигидаги Донкастер шаҳрида туғилган. У 1999 йилда режиссёр Рожер Митчеллнинг «Ноттинг-Хилл» фильмида роль ижро этганидан сўнг кенг оммага танилган. Фильмда Эмма Чэмберс ва Хью Грантдан ташқари Жулия Робертс ҳам роль ўйнаган.
Мавзуга оид
11:40 / 03.11.2025
Тўққиз ойда Ўзбекистон йўлларида 1,3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди
20:11 / 14.10.2025
Глобал умр кўриш давомийлиги пандемиягача бўлган даражага қайтди, аммо ўсмирлар ва ёшлар орасидаги ўлим ҳолатлари ортган – IHME
17:26 / 25.07.2025
Зоминдаги сирли ўлим тафсилотлари
20:45 / 21.07.2025