Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Орол денгизи бўйида иккита туристик комплекс ташкил қилинди
Фото: ЎзА
Орол денгизи бўйида 2017 йилда иккита туристик комплекс ташкил қилинди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Байрам Кусекеев маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Биринчи туристик комплекс Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги Ақ тумсиқ манзилида Tazabay Grand Service компанияси томонидан ташкил қилинган.
Шунингдек, шу жойнинг ўзида — Орол денгизи соҳилида Muinok tour компанияси томонидан иккинчи туристик база очилган.
Ташкилотлар томонидан сайёҳларга дам олиш, овқатланиш ва транспорт хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
Туристик комплекслар Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 18 январдаги «2017—2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Мавзуга оид
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
18:32 / 27.05.2026
2026 йилда кўчиб ўтиш учун энг яхши мамлакатлар эълон қилинди
09:41 / 23.05.2026