Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда маҳбус вена томири топилмагани сабабли қатлдан қутулиб қолди
Фото: AP Photo / Kiichiro Sato
АҚШда ўлим жазосига маҳкум қилинган жиноятчи тиббий ходимлар унга ўлимга олиб келувчи инъекцияни киритиш учун вена томирини топа олмаганлари сабаб тирик қолди. Бу ҳақда Metro хабар бермоқда.
Дойл ли Хэмм исмли бу маҳбус 1987 йилда меҳмонхона бошқарувчисини ўлдиргани учун олий жазога маҳкум қилинган. Қотил ўтган ҳафта қатл этилиши керак эди.
Тиббий ходимлар маҳбусга икки соат давомида инъекция киритишга уринишган, улар мос вена томирини топиш учун унинг танасини пайпаслаб кўришган, баданига тарсакилаб кўришган, бироқ барчаси бефойда бўлган.
Маҳбуснинг адвокати бундан аччиқланиб, унинг ҳимояси остидаги Хэммга умуман укол қилиш мумкинмаслигини айтган. Унинг айтишича, маҳбус узоқ вақт давомида гиёҳванд модда қабул қилгани, саратон ва гепатитдан даволангани сабаб вена томирлари кучли шикастланган.
Муваффақиятсиз қатл юзасидан тергов олиб борилмоқда. Маҳбус ҳозирча яшашда давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:49 / 24.04.2026
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
11:45 / 22.04.2026
Трамп Эрон билан вақтинчалик сулҳни узайтирди
23:12 / 21.04.2026