Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ақтўбеда автобус иштирокида ЙТҲ, Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
Қозоғистоннинг Ақтўбе областидаги Самара-Чимкент автомобиль йўлида микроавтобус ағдарилиб кетди, дея хабар қилишган вилоят ички ишлар департаменти матбуот хизматидан.
«Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти йўловчи – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари турли тан жароҳатлари билан Хромтау шаҳри марказий туман шифохонасига олиб кетилди. Автобус салонида 25 йўловчи бўлган», - дея хабарни келтиради РИА Новости.
Рўй берган ҳодиса юзасидан «Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши» моддаси билан судга қадар суриштирув қўзғатилди.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026