Ёшлар Иттифоқи етакчиси қизларнинг рўмолини ечтириш билан овора

Фото: AFP
23 февраль куни Наманган шаҳрида жойлашган Енгил саноат касб-ҳунар коллежида рўмол ўраган қизларга қарши рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Наманган вилоятида бўлиб қайтган Kun.uz мухбири хабар беради.
Маълум қилинишича, мазкур коллеждаги Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси сифатида ишлаб келаётган Мавлуда Ҳусанова ўқувчи қизларнинг рўмолини ечиб юришга ундаган.
«Ўқув биносига киришимиз билан Акмалхон домла (коллежда психолог лавозимида ишлайди - таҳр.) ва Мавлуда оя рўмолни ечиб қўйишимизни сўрайди. Акс ҳолда яшаш жойимизга тегишлича маълумот юбориши, ота-онамизни маъмурий жавобгарликка тортиб, жарима тўлашга мажбур бўлишини таъкидлайди. Бу ҳолат шу йил ҳисобидан 5-6 марта такрорланди. Сўнгги марта 23 февраль куни «рўмолли қизлар» билан шу тахлитдаги йиғилиш ўтказилди», дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган ўқувчилардан бири.
Афсуски, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Мавлуда Ҳусанова билан боғланишнинг имкони бўлмади. Шунингдек, «Акмалхон» исмли коллеж психологи шахсий ишлари билан банд бўлгани туфайли, уни ҳам коллеж биносидан топишнинг имкони бўлмади.
Коллеж директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Баҳодир Боқижоновнинг таъкидлашича, «ўқув муассасасида рўмол ўрашга нисбатан ҳеч қандай тақиқ жорий этилмаган».
«Рўмол миллий қадриятимизнинг бир бўлаги, қизларимиз уни чиройли қилиб ўраб келади. Раҳбарият ё ўқитувчилар бунга қаршилик қилмайди. Тўғри, арабий бош кийимларга тақлид қилиб, ҳижоб (рўмол остидан кийиладиган бош кийим назарда тутилмоқда - таҳр.) ўраниб келса, бу вазиятда озроқ танбеҳ бериб, коллежда юриш-туриш тартибини эслатиб турамиз. Аммо, рўмол ўраш - ҳар бир қизнинг мустақил қарори», дейди у.
Унинг сўзларига кўра, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи аҳолининг алоҳида характери, жамиятнинг қизиқиш ва қарашларини ҳисобга олиб, «рўмолли қизлар» масаласига «қаттиқ» қараш жоиз эмас.
«Бундан 3-4 йиллар аввал, оғзаки топшириқлар берилиб, «рўмол масаласи» таълим муассасаларида умуман муҳокама этилмасди. Сўнгги пайтларда рўмол дин ва эътиқод иши эканлиги айтилсада, уни ўраш-ўрамасликни қизлар мустақил ҳал қилиши керак, деб биламан», дея фикрини тўлдирди Баҳодир Боқижонов.
Директор ўринбосари масалага муносабат билдираркан, «рўмолнинг қандай ўралиши» муҳим омил эканини таъкидлайверди. Лекин миллий бош кийимлардан бири сифатида эътироф этилган рўмол таълим жараёнига қанчалик халақит қилиши ҳақидаги савол очиқ қолди.
«Коллеж раҳбариятининг, қолаверса, ҳар бири аъзосининг кишининг виждон эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланишга қаршилиги йўқ. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган барча қонунларга сўзсиз бўйсунилади. Бундан ташқари, айтиш лозимки, коллеж ички тартиб қоидалари низомида «рўмол ўраб юриш мумкин эмас» деб ёзиб қўйилмаган», дейди коллеж директори касб таълим бўйича ўринбосари Шерзод Юсупов.
Мутасадди вакилларнинг расмий муносабати олинмагунча ушбу масала очиқ қолаверади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йили муслима аёллар диний билим олиши учун ташкил этилган «Ҳадичаи Кубро»да ўқиш истагида бўлган қиз рўмол ўраб юргани учун ҳуқуқбузар сифатида жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.
Бундан ташқари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси Фаррух Абсатторов ҳам дин ва виждон эркинлиги каби узвий ҳуқуқларидан тўла фойдалана олмагани ҳақида гапириб берганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

17:17 / 22.05.2025