Жаҳон | 18:25 / 26.02.2018
6397
1 дақиқада ўқилади

Германия Россиядан Асадга таъсир ўтказишини кутмоқда

Фото: Reuters

ГФР вазирлар маҳкамаси расмий вакили ўринбосари Ульрике Деммернинг маълум қилишича, Германия Москвадан Дамашққа жанговар ҳаракатларни тўхтатиш учун таъсир кўрсатишини кутмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Шуни яна бир бор қайтаришим мумкин, биз, албатта, Россия президенти ўз иттифоқчиси Асадга таъсири ўтказишини кутмоқдамиз. Бу дам олиш кунлари давом этган жанговар тўқнашувларни бутунлай тўхтатиш учун керак», - дея айтиб ўтди Деммер.

Унинг таъкидлашича, бу минтақада оддий фуқароларга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва хавфсиз жойга кўчириш учун керак. Унинг сўзларига кўра, сулҳга риоя этиш бўйича талаб можаронинг барча томонларига тегишлидир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид