Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рейтинг: Муҳожирларга энг яхши иш ҳақи тўланувчи шаҳарлар
Ишлаш учун Мумбайга кўчиб ўтган чет эллик менежерларнинг ўртача иш ҳақи 217 минг долларни ташкил қилади. HSBC Bank тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда, дейилади Bloomberg'да. Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бу дунё шаҳарлари орасидаги энг юқори кўрсаткич.
Рейтингнинг иккинчи ва учинчи ўринлари Сан-Франциско ва Цюрих томонидан банд этилди. Тўртинчи ўринда - Шанхай. Бу шаҳарларда экспатларнинг ўртача маоши 200 минг доллардан ошади. Женева, Нью-Йорк, Лос-Анжелес ва Жакартада чет эллик мутахассисларга ўртача 150 минг доллардан ортиқ ойлик иш ҳақи тўланади.
Чет эллик муҳожирлар учун ўртача иш ҳақи кўрсаткичи деярли 100 минг долларни ташкил қилди. Дублин, Прага, Берлин ва Бирмингемда ишловчи экспатлар маоши бу кўрсаткичдан пастроқ бўлиб чиқди. Лондон, Париж ва Ҳонконгдаги чет эллик менежерлар 100-500 минг доллар атрофида ишлаб топишади.
Тадқиқот давомида 159 мамлакат ва ҳудудлардаги 27 мингдан зиёд мутахассисларнинг маошларига доир маълумотлар таҳлил қилинди.
Мавзуга оид
20:55 / 25.06.2026
Ўзбекистон бола ҳуқуқлари халқаро рейтингида 96-ўринни эгаллади
08:30 / 24.06.2026
Мамлакатлар имижи рейтинги: етакчилар ва аутсайдерлар маълум бўлди
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:45 / 22.06.2026