Ўзбекистон | 12:59 / 26.02.2018
3116
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркия ТИВ Анқарада маслаҳатлашувлар ўтказади

Фото: Fotolia

2018 йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистон-Туркия маслаҳатлашувларида иштирок этади, деб хабар бермоқда ТИВ ахборот хизмати.

Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Туркия Республикасининг Афғонистон бўйича махсус вакили Фазли Чўрман Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масалаларини муҳокама қиладилар ҳамда 2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли халқаро конференциянинг кун тартиби юзасидан фикр алмашадилар.

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон пойтахтида «Кобул жараёни» иккинчи мажлисида ҳам иштирок этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид