Жаҳон | 17:10 / 27.02.2018
6944
1 дақиқада ўқилади

Британия Сурияда авиазарбалар беришни бошлаши мумкин 

Фото: РИА "Новости"

Британия АҚШ билан биргаликда Сурияда авиазарбалар беришни бошлаш имкониятини жиддий тарзда кўриб чиқмоқда. Бу мамлакатда тинч аҳоли вакилларига қарши кимёвий қурол қўллангани тасдиқланса, юз беради, деб маълум қилди Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон. Бу ҳақда Reuters хабар берган.

Аниқлик киритилишича, гап ҳукумат кучларига қарата авиазарбалар бериш ҳақида кетмоқда.

«Агарда биз шу рўй берганини аниқлайдиган бўлсак, буни исботлай олсак, ҳамда Британияга ҳаракатланиш учун чақириқ келса, унда ўйлашимча, биз буни жиддий кўриб чиқамиз», - дея айтиб ўтди Жонсон.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид